Ўзбекистонлик болалар чизган расмлар Япониядаги халқаро кўргазмада намойиш этилмоқда

22.01.2021 11:51

ТОК?О, 22 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси Суми-э (сиёҳда расм чизиш) халқаро ассоциацияси билан ҳамкорликда Токио миллий санъат марказида  21 январь - 1 февраль кунлари бўлиб ўтаётган «Art Beyond Boundaries 2021» халқаро кўргазмасида ўзбекистонлик болалар чизган расмлар намойишини ташкил қилди, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири.

Суми-э халқаро ассоциацияси 1999 йил Токиода миллий сиёҳ рангтасвирининг қадимий бадиий услубини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Уюшма ҳузурида сиёҳда расм чизиш мактаби фаолият юритади, Япония ва хорижий давлатларда кўргазмалар, маҳорат дарслари ва ўқув курслари ташкил этилади.

Кўргазманинг очилиш маросимида мамлакат маданий-гуманитар доиралари ва илмий жамоатчилиги вакиллари, Токиода рўйхатдан ўтган Марказий Осиё давлатлари элчихоналари ходимлари иштирок этди.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, хорижлик иштирокчилар орасида болалар расмлари Ўзбекистондан энг кўп келган. Уларнинг сони  70 дан ошган. ?жодий машқларнинг 40 дан ортиғи электрон почта орқали қабул қилинган. Уларда болажонлар она замин табиати гўзаллигини, оиласи ва юртдошларини, мамлакатнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларини тасвирлаган. Ушбу расмлар «Art Beyond Boundaries 2021» номли альбом нашрига ҳам киритилган.

Суми-э халқаро ассоциацияси президенти Тоун Кобаяши пандемия чекловларига қарамасдан, ташкилотчилар «Art Beyond Boundaries» анъанавий халқаро кўргазмасида дунёнинг кўплаб мамлакатлари вакиллари иштирокини таъминлашга эришган.

У Ватанга муҳаббат руҳида расмлар чизган ўзбекистонлик ёш рассомларнинг тадбирдаги фаол иштирокини юқори баҳолади. Тоун Кобаяши, шунингдек, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданий меросини алоҳида эътироф этди. Наре шаҳридаги «Шосёин» ?мператор архивида Япониянинг ?пак йўли орқали Марказий Осиё билан ўрнатган қадимги алоқаларидан далолат берувчи бебаҳо экспонатлар мавжуд. Улар аксарият японияликларнинг Ўзбекистонга қизиқишини янада кучайтирмоқда.

Тоун Кобаяши Ўзбекистон билан маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини ижобий баҳолаб, яқин истиқболда республикага саёҳат қилиш ниятида эканини билдирди. Кўргазма меҳмонларининг ўзбекистонлик болалар ижоди билан танишиши уларнинг Ўзбекистон билан дўстона алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилишига умид билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net