Ўзбекистонлик 11 ҳайдовчи коронавирус туфайли Эрон ва Туркманистон чегарасида қолиб кетди

08.03.2020 14:33

ТОШКЕНТ, 8 март. /“Дунё” АА/. COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Туркманистон – Эрон чегараси ёпилган. Бунинг оқибатида 700 га яқин, шу жумладан, 11 нафар ўзбекистонлик ҳайдовчи Лутфобод ва Сарахс чегара ўтказиш пунктида қолиб кетди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

“Мамлакатимизнинг Эрондаги элчихонаси консуллик бўлими транспорт воситаларини божхона постларининг сақлаш жойида қолдириб, Ўзбекистонга қайтишдан бош тортган ватандошлар билан 23 февралдан буён доимий алоқада бўлиб турибди”, дейилади Т?В хабарида.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Aшхободдаги элчихоналари вазиятни назоратга олган ва ушбу масалани ҳал қилиш учун Эрон ҳамда Туркманистон тегишли органлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net