ТОШКЕНТ, 15 март. /“Дунё” АА/. Агентликнинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълумотига таяниб хабар беришича, юртимизда коронавирусга қарши барча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Хитойдан иккита чартер рейс орқали малакали шифокорларни олиб келишга тайёргарлик кўрилмоқда.
16 мартдан бошлаб коронавирус бўйича call-centr ташкил этилади. Аҳоли коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволларга “1003” қисқа рақами орқали мутахассислардан жавоб олиши мумкин.