Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди

03.05.2021 11:33

АНҚАРА, 3 май. /«Дунё» АА/. Сўнгги кунларда Туркияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ мураккаб вазиятда ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойиллари ва стратегик шериклик муносабатлари даражасига асосланган ҳолда Ўзбекистон ҳукумати тиббий буюмлар шаклидаги инсонпарварлик ёрдамини Туркияга юборишга қарор қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси инсонпарварлик ёрдами юкини жўнатувчи ҳамда “Uzbekistan Airports” АЖнинг “?слом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти” МЧЖ инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш пункти этиб белгиланди. 1 миллион дона Ecos N95 русумли бир марталик ниқоб ва респираторлардан иборат инсонпарвалик юки шакллантирилди. 

?нсонпарварлик ёрдами юки Ўзбекистон томонидан ажратилган махсус ҳаво кемасида Туркиянинг ?станбул шаҳрига етказилди ва бугун Туркия расмий доира вакилларига топширилди. Юкни топшириш маросимида Ўзбекистоннинг ?станбулдаги Бош консули Амирсаид Агзамхўжаев ҳамда Туркия Ташқи ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг вакиллари иштирок этди.

Рўзаи-рамазон кунлари Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Ўзбекистон халқи номидан қардош Туркияга юборилган мазкур инсонпарварлик акцияси ушбу мамлакат вакиллари томонидан миннатдорлик билан қабул қилинди.

Туркия томони биродар ўзбек халқининг бу олийжаноб саъйи-ҳаракатини олқишлаб, мазкур ёрдам мамлакатларимиз ўртасидаги азалий қардошлик ва мавжуд стратегик шерикчилик алоқаларининг яққол амалий тасдиғи эканини эътироф этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net