Ўзбекистондан Махтаарал аҳолисига «Дўстлик карвони» юборилди

19.06.2020 12:50

ТОШКЕНТ, 18 июнь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 17 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Қозоғистон касаба уюшмалари Федерацияси делегациялари вакиллари Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти Махтаарал туманига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Олий Мажлис Сенати манбасига асосланиб.

Сардоба сув омборидаги фалокат оқибатида сув тошқинидан зарар кўрган ҳудуд аҳолисига инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

Ўзбекистондан «Дўстлик карвони»ни олиб борган Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси вакили, Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Нусратилла Пардаев қардошлик ва яқин қўшничилик алоқалари ўзбек – қозоқ халқлари ўртасидаги дўстликнинг асоси эканини, бу алоқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади.

Махтаарал аҳолисига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан инсонпарварлик ёрдами, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари, ширинликлар, кўрпа-тўшак жиҳозлари, мактаб ўқувчилари учун парталар, интерактив доскалар, шунингдек, санитар-гигиеник воситалари топширилди.

– Юртдошларим номиданЎзбекистон ва Қозоғистон касаба уюшмаларига ўз миннатдорлигимни билдираман, – деди қозоғистонлик жамоат арбоби, сатирик Копен Амирбеков. – Махтаарал тумани аҳолиси Ўзбекистондан юборилган ушбу инсонпарварлик ёрдамидан жуда мамнун бўлди. Бу туман аҳолисининг турмуш шароитини тиклашда салмоқли кўмак бўлди.

Таъкидланганидек, юз берган техноген фалокат икки қардош халқни янада жипслаштирди.

– Халқимизда “Бирлиги бор элнинг белини ҳеч ким синдира олмас” деган нақл бор, – деди Қозоғистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Сатибалди Даулеталин. – Мана шундай шароитда жабр кўрганларни қардош ўзбек халқи ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net