Ўзбекистондаги зиёратгоҳлар рўйхати ягона миллий сайёҳлик ахборот порталига жойлаштирилди

18.08.2022 09:53

ТОШКЕНТ, 17 август. /«Дунё» АА/. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2022 йил 1 сентябрга қадар республикадаги муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларнинг рўйхатини шакллантириш ва "Uzbekistan.travel" ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштириш вазифалари юклатилган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги “?чки туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида алоҳида қайд этилган,

“Шунга асосан, республика ҳудудларининг “чорловчи нуқта”си сифатида туризм йўналишларига киритиш юзасидан республикадаги муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларнинг рўйхати шакллантирилиб, зиёратгоҳлар номи, объектнинг ташқи томондан кўриниши акс этган суратлари, манзили ҳамда объект тўғрисида қисқача маълумотлар "Uzbekistan.travel" ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилди”, деб ёзади Туризм ва маданий мерос вазирлиги сайти.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net