Ўзбекистондаги хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг кўпчилиги Россия ҳиссасига тўғри келади

18.08.2022 09:50

ТОШКЕНТ, 17 август. /«Дунё» АА/. 2022 йил 1 август ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 14 546 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 602 тага кўпайди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлат Статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилишича, уларнинг ҳудудлар кесимидаги  кўриниши қуйидагича:

Тошкент шаҳри – 8 793 та

Тошкент вилояти – 1 556 та

Самарқанд вилояти – 682 та

Сурхондарё вилояти – 600 та

Фарғона вилояти – 554 та

Андижон вилояти – 400 та

Бухоро вилояти – 378 та

Наманган вилояти – 306 та

Навоий вилояти – 250 та

Қашқадарё вилояти – 241 та

Жиззах вилояти – 212 та

Сирдарё вилояти – 210 та

Хоразм вилояти – 185 та

Қорақалпоғистон Республикаси – 179 та

Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликда анъанавий равишда етакчи бўлиб келаётган давлатлар бу соҳада ҳам ана шундай ўринларни эгаллаб келмоқда: фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг аксарияти Россия (2705), Туркия (2050), Хитой (2036), Қозоғистон (1182) ва Жанубий Корея (906) капитали ҳиссасига тўғри келади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net