Ўзбекистондаги гидротехника иншоотлар хавфсизлигини таъминлашга япон корхоналари тажрибасини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди

27.04.2022 11:30

ТОК?О, 27 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Азимжон Назаров Япониянинг Кумамото шаҳрида бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани сув форумининг тўртинчи саммитида иштироки доирасида Токио шаҳрида жойлашган Pacific Consultants корхонаси президенти Шинжи ?соно билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистондаги гидротехника  иншоотлари хавфсизлигини таъминлашга Япония ҳукуматининг  грантларини жалб этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар дастлабки босқичда 3 гидроиншоотни танлаб олиш ва унинг техник хавфсизлигини таъминлашга Япониянинг илғор технологияларини жалб қилиш учун грант маблағларини олиш жараёнини ҳамкорликда ишлаб чиқишга келишиб олди.

Ушбу лойиҳа мувоффақиятли амалга оширилганидан сўнг уни  Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги гидроиншоотларда тадбиқ этиш  кўзда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net