Ўзбекистонда зиёратчиларни ташувчи хорижий авиакомпанияларга қатор имтиёзлар тақдим этилади

18.01.2021 15:45

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон халқаро аэропортларида зиёратчиларни ташувчи хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари учун янги  тарифлар жорий қилинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Туризмни рвиожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатимизда  туризм индустриясини янада такомиллаштириш мақсадида зиёратчиларга қатор қулайликлар яратилиб, хизмат кўрсатиш тизимлари учун алоҳида тартиблар белгиланди.

Қўмита ва «Uzbekistan Airports» АЖ ҳамкорлигида ишлаб чиқилган дастурга биноан, хорижий авиакомпанияларга ушбу турдаги хизмат учун  50 фоизгача чегирма жорий қилинади. 

Шунингдек, парвозлар кўламини кенгайтириш ва Ўзбекистондаги халқаро  аэропортлар жозибадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга имтиёзлар берилиши ҳам кўзда тутилмоқда.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро аэропортларига янги йўналишлар бўйича парвозларни йўлга қўйиш ва уларни ривожлантириш таклифи билан илк бор мурожаат қилган хорижий авиакомпанияларга, Ўзбекистон ҳудудий аэропортларига (аэропортларидан) парвозларни амалга ошираётган хорижий авиакомпанияларнинг янги йўналишларига  ва  мавжуд парвозлар сонидан ташқари шу йўналиш бўйича қўшимча қатновлар учун 30 фоизгача табақалаштирилган чегирма тақдим этилади. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net