Ўзбекистонда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитаси ташкил этилди

16.06.2021 12:49

ТОШКЕНТ, 16 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «ЮНЕСКО билан ҳамкорлиқда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» ги қарори эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатда Ўзбекистон Президентининг «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, маданий меросни муҳофаза қилиш, асраш, оммалаштириш ва улардан оқилона фойдаланишда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш вазифалари белгиланди.

Мазкур қарор билан Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича ташкил қилинадиган Халқаро маслаҳат қўмитаси ташкил этилди.

Қўмита фаолиятининг асосий вазифалари жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган мамлакатимизнинг маданий меросини Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва бу борада халқаро ташкилотлар ва ЮНЕСКО маслаҳатлашув органлари (?КОМОС, ?ККРОМ) билан ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Бундан ташқари, маслаҳат қўмитаси моддий маданий мерос объектлари ва Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) муҳофазасини кучайтириш, уларнинг умумбашарий бемисл қимматини ишончли сақлаб қолиш бўйича илмий ва амалий таклифлар тайёрлаш, тегишли лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ ишларда қатнашади.

Халқаро маслаҳат қўмитаси ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси қарорлари ва тавсияларини Ўзбекистонда самарали амалга оширилишида иштирок этиш ҳамда бу борадаги миллий ҳисоботлар тайёрлашда ҳам амалий ёрдам кўрсатади.

Ҳукумат қарори билан Халқаро маслаҳат қўмитасига моддий маданий мерос масалалари ҳамда Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) бўйича маслаҳат органи мақоми берилди.

Қўмита фаолияти харажатлари Ўзбекистон Давлат бюджетининг Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига тақсимланадиган маблағлари доирасида молиялаштирилиши назарда тутилган.

Халқаро маслаҳат қўмитаси Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 Б-манзилидаги Туризм ва спорт вазирлиги биносига жойлаштирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net