Ўзбекистонда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган танлов ташкил этилди

11.06.2020 09:55

ТОШКЕНТ, 11 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарор билан Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда танловнинг ташкилий ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Низомга кўра, танлов Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарбий-маъмурий секторлари (ҳарбий-маъмурий секторлар) ўртасида ҳар йил 1 январдан 20 декабргача ўтказилади.

Мудофаа вазирлиги ҳар йили 1 январда танловни эълон қилади.

Ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида амалга оширилган тадбирлар низомда қайд этилган мезонлар асосида баҳоланади.

Ташкилий ишчи гуруҳ ҳар йили 25 декабргача танловнинг якуний натижалари ғолибларини баённома билан расмийлаштириб, ҳарбий-маъмурий секторларга электрон шаклда юборади.

Танлов натижалари ҳар йили январь ойида “Ватан ҳимоячилари куни” байрами арафасида ўтказиладиган тантанали тадбирда эълон қилинади ва ғолиблар тақдирланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net