Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

18.05.2020 10:38

ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. Коронавирус инфекциясига чалинган самарқандлик бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Самарқандлик фуқаро ?. (эркак) шу йилнинг 14 май куни оғир аҳволда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда COVID-19 инфекцияси ҳам аниқланган.

 Шундан кейин беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Бемор узоқ вақт давомида жигар циррози ташхиси билан даволаниб келган. Бундан ташқари, унда семизлик, анемиянинг оғир даражаси каби қатор ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган.

Клиникада беморга мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган. Вазирликнинг турли йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назорат таъминланган.

Бироқ кўрсатилган ёрдам ва муолажаларга қарамасдан, бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net