Ўзбекистонда яна 63 кишида коронавирус аниқланди

21.06.2020 11:33

ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун, 21 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 тага ортиб, 6216 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Бухоро вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4290 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 1907 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net