Ўзбекистонда яна 16 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

02.06.2020 13:45

ТОШКЕНТ, 2 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, 2020 йил 2 июнь соат 10:00 ҳолатида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган шахслар сони 16 тага ортиб,  умумий касалланиш 3718  нафарга етган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

 Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги аҳоли орасида, қолган 2 нафари Наманган ва Тошкент вилоятларига хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Маълумот учун, ййни пайтда юртимизда 2859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.  844 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net