Ўзбекистонда яна 16 киши коронавирусга чалинди

25.05.2020 16:24

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. 25 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 тага ортиб, 3 минг 180 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланиб, улардан 3 нафари хориждан келган халқаро юк ташувчи автомобиль ҳайдовчилари (улардан 2 нафари украиналик), 1 нафари чегара божхона пости ходими, 5 нафари эса Самарқанд вилоятида аниқланган. Уларнинг 4 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтирган, 1 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган. Ҳозирда эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда. Яна 1 нафар Тошкент вилоятида чегара божхона пости ходимида аниқланган. Қолган 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди.

Айни пайтда юртимизда 2 минг 565 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро бутунлай соғайган. Ҳозирда мамлакатимизда 602 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 3 нафар беморнинг аҳволи оғир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net