ТОШКЕНТ, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига кўра, 13 октябрь куни мамлакатимизда 319 кишида коронавирус аниқланган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сурхондарё, Сирдарё, Самарқанд, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Андижон, Жиззах вилоятларида 336 нафар бемор тузалди.
Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 511 нафарга етди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 61 738 нафар бемордан 58 763 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 464 нафар бемордан 319 нафари оғир, 106 нафари эса ўта оғир аҳволда.