Ўзбекистонда ўтган бир сутка давомида 231 нафар бемор коронавирусдан соғайди

02.11.2020 17:33

ТОШКЕНТ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 1 ноябрь куни мамлакатимизда  224 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Эътиборли жиҳати, кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 231 нафар бемор тузалди.

Шу билан бирга, кеча коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 570 нафарга етди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган 67 минг 156 нафар бемордан 64 минг 466 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 минг 120 нафар бемордан 263 нафари оғир, 69 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net