Ўзбекистонда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилмоқда

07.09.2022 12:08

ТОШКЕНТ, 7 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун пойтахтимизда “Тадбиркорлик кодекси тадбиркорлар манфаати йўлида” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, анжуманда Адлия вазирлиги, Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, бизнес-омбудсмен, Савдо-саноат палатаси вакиллари, шунингдек, 20 нафардан зиёд халқаро ва маҳаллий экспертлар, илмий ҳамжамият, 100 дан ортиқ ўрта ва йирик бизнес вакиллари иштирок этади.

Халқаро конференция иккита сессияни ўз ичига олди.

Конференциянинг кириш қисмида Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнининг мазмун-моҳиятини очиб берди.

Форумда давлат органлари вакиллари мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тушунтириш берди. USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ўринбосари Паул Полетес кодекс лойиҳасини ишлаб чиқишда Адлия вазирлиги билан ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари билан таништирди.

Анжуманда халқаро ташкилотлар экспертлари, давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлик субектлари вакиллари давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асослари, тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш шакллари ва воситалари бўйича таклифлар билдирди.

Форумда кодекс лойиҳаси қизғин муҳокама этилиб, лойиҳа бўйича тадбиркорлик субъектларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди ҳамда кодекс лойиҳасини такомиллаштириш бўйича уларнинг таклифлари ҳам қабул қилинди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net