Ўзбекистонда қуёш тутилиши кузатилди (Фоторепортаж)

21.06.2020 11:28

ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қуёш тутилишининг қисман  тўлиқроқ кўриниши Ўзбекистоннинг жанубий қисми —Термиз шаҳрида кузатилди. Ушбу минтақадаги кузатувчилар ой қуёшнинг  63 фоизини ёпганига гувоҳ бўлдилар.

Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 10:01 да бошланди, максимум фазаси эса саот 11:24 да кузатилди. Шу пайтда ой қуёш юзасининг 51% ини тўсди ва бу вақтда қуёшнинг горизонтдан баландлиги 68° ни ташкил қилди. Тошкент шаҳрида қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 2 соат 49 дақиқа давом этди.  

«Дунё»  ахборот агентлиги  фотомухбири Анвар ?лёсов ўз фотокамерасида қуёш тутилишининг айрим лаҳзаларни суратга олди.

Қўйида ушбу астрономик ҳодисадан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этаяпмиз.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net