Ўзбекистонда Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси маълум қилинди

21.07.2020 14:58

ТОШКЕНТ, 21 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда 31 июль – Қурбон ҳайитининг биринчи куни экани эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Мусулмонлар идораси манбасига асосланиб.

“Миср Араб Республикасидаги «Дорул ?фто» фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоби бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди» дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси манбасида.

Шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётганлар чекланган ададдаги маҳаллий зиёратчилар 2020 йил 30 июль, арафа куни Арафот тоғида жам бўладилар.

2020 йилнинг 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, ?слом оламидаги энг улуғ байрам ?йдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади”, дейилади хабарда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net