Ўзбекистондa Пиза университетининг филиaли очилиши мумкин

24.02.2020 11:02

ТОШКЕНТ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси томонидан мамлакатимиз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Европа ?ттифоқининг «Erasmus+» дастури Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ?талиянинг етакчи илмий марказларидан бири — Пиза университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур олий таълим муассасаси – Пиза шаҳрида жойлашган бўлиб,  ?талия давлат илмий тадқиқот университети ҳисобланади. У 1343 йилда  Климента VI фармони билан ташкил этилган ва дунёдаги 19 та энг қадимий университет сирасига киради.

Aтоқли италиялик олим Галилео Галилей ҳам шу университетда таҳсил олган ва меҳнат фаолиятини олиб борган. Ушбу даргоҳни адабиёт ва физика соҳасида Нобел мукофотини қўлга киритган 3 нафар совриндор (Хосу Кардучи, Энрико Ферми ва Карло Руббия), шунингдек, мамлакатнинг 2 нафар Президенти (Жованни Грончи ва Карло Aзелло Сампи) ва 2 Бош вазири (Гиулиано Aмато ва Энрико Летта), қатор вазирлар битирган.

Ўзбекистоннинг ?талиядаги элчи Отабек Aкбаров Пиза университетида бўлиб, ректор Паоло Манcарелла, проректорлар Франcесcо Марcеллони ва Марко Aбате, геология, энергетика, муҳандислик, электротехника ва робототехника бўлимлари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, таълим, фан ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги устувор вазифалар бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан, етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик, улар филиалларини очиш ва қўшма факультетлар ташкил этиш ишлари ҳақидаги маълумотлар олий таълим даргоҳи вакилларига катта қизиқиш уйғотди.

Тошкентдаги Турин политехника университети, ташкил этилган «Ювентус» футбол академиясининг муваффақиятли иш тажрибаси, шунингдек, «Erasmus+» дастури доирасида ?талиянинг қатор университетлари билан ҳамкорликка юқори баҳо берилди.

Учрашувда Пиза университети ректори Паоло Манcарелла Ўзбекистон билан таълим ва илмий-тадқиқот йўналишларида узоқ муддатли ҳамкорликни ўрнатишга тайёрлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу икки мамлакат талабалари учун халқаро илмий имкониятларни кенгайтириш, касбий малакасини ошириш учун асос яратади.

Университет ректори, шунингдек, Тошкентда Пиза университети филиалини ташкил этилиши мумкинлигини таъкидлади. Шу тариқа ушбу филиал университетнинг ?талиядан ташқарида очиладиган биринчи бўлими бўлади.

Филиалда кадрлар тайёрлаш Ўзбекистоннинг юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Дастлабки босқичда геология, геофизика, энергетика, кимё, биотехнология, ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиёт ва бизнесни бошқариш бўйича бакалавриат дастурларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Яқин кунларда ушбу лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ муҳим ва ташкилий масалаларни муҳокама қилиш учун Пиза университети делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net