Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмайди

16.03.2020 17:55

ТОШКЕНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда озиқ-овқат саноатида 12 мингдан зиёд корхона ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бугунги кунда ушбу корхоналар ўз режимида ишламоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси Ахборот хизмати манбасига таяниб.

Таъкидланишича, корхоналарнинг аксариятида иш 1 сменада ташкил этилган ва мавжуд қувватнинг 70 фоизидан фойдаланилмоқда. Уларда яна қўшимча 30 фоиз   қувватни ишга солиш ва ишни 2 сменада йўлга қўйиш имконияти мавжуд.

Мамлакатимизда 98 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллийлаштирилган. Четдан какао ва қаҳва донлари, цитрус меваларгина импорт қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net