Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари тўлиқ лотин алифбосига ўтказилади

11.02.2021 10:05

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг  қарори  билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатга кўра, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва  лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида «Ўзбек тилининг имло қоидалари»ни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага қўйилади.

Қарорга кўра, расмий веб-сайтлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилади.

Шунингдек,  шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари, иш қоғозлари, турли бланклар, мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади.

Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net