Ўзбекистонда олий таълим муассасалрига тест синовлари 2 сентябрдан бошланади

07.08.2020 13:24

ТОШКЕНТ, 7 август. /«Дунё» АА/.  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун ўтказилган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази  ва бошқа мутассадди  ташкилот вакиллари Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларининг ўтказиш муддатлари ҳақида ахборот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

—Август ойида барча бинолар ва стадионларни жиҳозлашни амалга оширамиз,— деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Ўктам Саломов.—Сентябр ойи бошида тест синовларини ўтказиш режалаштирилган.

Давлат тест маркази вакилининг аниқлик киритишича,  тест синовлари 2 сентябрдан бошланади ва 14 кун давом этади.

Тест синовлари ўтказилади стадионларда кузатув камералари ўрнатилади . Ҳар бир абитуриент ва кузатувчиларнинг ҳар бир ҳатти ҳаракати суратга олинади ва телевидение орқали бериб борилади.

?мтиҳонларни назорат қилиш жараёнларига Давлат тест маркази, имтиҳон топшириладиган объект ҳудудига киришга учун эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жавоб бериши, таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net