Ўзбекистонда Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Миллий олимпиада ўтказилади

04.01.2022 11:07

ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. 2022-2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси лойиҳасида  Ўзбекистонда Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Миллий олимпиада ўйинларини ўтказиш назарда тутилмоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича республика олимпиадасини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, Миллий Олимпия ўйинлари дастури ишлаб чиқилади. Спорт ўйинлари ўтказиладиган иншоотларнинг инфратузилмаси яхшиланади, зарур спорт анжомлари билан жиҳозланади.

Миллий Олимпия ўйинларини юқори савияда ташкил этиш, ғолиб ва ​​совриндорларни муносиб тақдирлаш чоралари кўрилади. Миллий Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни оммавий ахборот воситаларида, жумладан, ижтимоий тармоқларда кенг ёритилади.

Шунингдек, спорт таълими муассасаларида мураббий ва мутахассисларнинг малакасини ошириш кўзда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net