Ўзбекистонда миллий қонунчилик базасини халқаро меҳнат андозаларига мослаштириш истиқболлари муҳокама қилинади

29.03.2022 11:19

ТОШКЕНТ, 29 март. /«Дунё» АА/. Шу йил 31 март куни пойтахтимизда Ўзбекистонда  меҳнат муносабатларини рағбатлантиришнинг истиқболлари муҳокамасига бағишланган халқаро давра суҳбати  бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилмоқда. Унда барқарор ва инклюзив бандликни рағбатлантириш, самарали ижтимоий мулоқотни йўлга қўйиш, ижтимоий ҳимояни кенгайтириш, мажбурий меҳнатни тўла бартараф этиш бўйича мамлакат салоҳиятини ошириш каби соҳаларда биргаликда лойиҳаларни  ишлаб чиқиш сингари мавзулар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, миллий қонунчилик базасини халқаро меҳнат стандартларига мослаштириш истиқболларини таҳлил қилиш ҳам  режалаштирилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net