Ўзбекистонда Маданий мерос агентлиги ташкил этилди

22.06.2021 12:53

ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу қарор билан Ўзбекистон халқининг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб ва нодир маданий меросини асраб-авайлашни кучайтириш, соҳани рақамлаштириш, инновацион ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жаҳоннинг илғор тажрибаларини самарали қўллаш мақсадида Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги  ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ташкил этилди.

Моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, моддий- маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш, қўриқланадиган теграларини белгилаш ҳамда соҳада давлат назоратини амалга ошириш каби қатор вазифалар Агентликнинг асосий вазифалари этиб  белгиланди.

Бундан ташқари Агентлик музейлар, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, археология, мамлакатимиз ва хориждаги маданий бойликларни сақлаш ва олиб келиш соҳаларида фаолият кўрсатади.

Ҳужжатга кўра, мазкур ташкилот мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш билан шуғулланади. ?лмий ўрганиш асосида олинган илмий маълумотлар ва уларнинг таҳлилий натижаларига оид библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар, ахборот бюллетенлари ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этиш этади. Уларни  оммавий ахборот воситалари ва ?нтернет тармоғида кенг ёритади. Халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Давлатимиз раҳбарининг қарори билан Агентликка моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органи мақоми берилди.

Агентлик ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

У, шунингдек, соҳага оид қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига йўл қўймаслик ёки қонун бузилишларини бартараф қилиш ҳақида тегишлича ёзма равишда огоҳлантиришлар ва ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ваколатига эга. Қонун бузилиши ҳолатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш ҳуқуқига эга.

Ҳужжатга кўра, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари жойлашган аҳоли пунктларининг бош режалари Агентлик билан келишилади.

Моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни қуриш, бузиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда кўриб чиқилади. Бунда Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) бўйича лойиҳалар Агентлик томонидан ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия орқали ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази билан келишилади.

Қарорда моддий-маданий мерос объектига етказилаётган зарар ҳақидаги ҳолат бўйича хабардор бўлган пайтдан бошлаб давлат назоратининг дастлабки натижалари 24 соат ичида Агентлик расмий сайти орқали жамоатчиликка маълум қилиниши тасдиқланди.

Асрашга доир ишларни режалаштириш ва амалга оширишнинг барча босқичларини илмий-техник тадқиқ этиш учун ҳар бир объектнинг ўзига хослиги ва ҳолатидан келиб чиқиб, илмий-техник тадқиқот гуруҳлари тузилади.

Асрашга доир ишларни амалга ошириш учун ?лмий-техник тадқиқот гуруҳлари ва ?лмий-эксперт кенгашининг ижобий хулосаларига асосан Агентлик томонидан берилган рухсатнома бўлиши шарт, ушбу қоидага риоя қилмаган ҳолда берилган рухсатнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

?лмий-эксперт кенгаши ва ?лмий-техник тадқиқот гуруҳлари аъзоларига давлат суд экспертлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар татбиқ этилади. ?лмий-эксперт кенгаши хулосаси Агентлик учун мажбурий ҳисобланади.

Ҳужжатда, шунингдек, Агентлик штат жадвали ва уни молиялаштириш тартиби бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар назарда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net