Ўзбекистонда «Лицензия» ахборот тизими ишлаб чиқилади ва ишга туширади

12.09.2020 16:54

ТОШКЕНТ, 12 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, 2021 йил 1 январга қадар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган «Лицензия» ахборот тизими ишлаб чиқилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга ҳамда махсус мобил иловаси мавжуд бўлган «Лицензия» ахборот тизими ишлаб чиқади  ва ишга туширади.

Бунда, «Лицензия» ахборот тизими қуйидаги имкониятларга эга бўлади:

-лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш:

-лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни топшириш, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш;

-бошқа ваколатли органлардан қўшимча ҳужжат ва маълумотларни олиш ҳамда улар билан келишишни «бир дарча» тамойили асосида тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз мустақил равишда амалга ошириш;

-лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларга ҳамда хабарномаларга алоқадор маълумотларни тегишли идораларнинг маълумотлар базаси орқали автоматик тарзда текшириш;

-лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда «Лицензия» ахборот тизими орқали амалга ошириш;

Фармонга билан, шунингдек,  «Лицензия» ахборот тизими Давлат хизматлари агентлиги, БМТнинг Тараққиёт дастури ва Европа ?ттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳаси грант маблағларини жалб қилган ҳолда очиқ тендер асосида ишлаб чиқилади.

Давлат хизматлари агентлиги «Лицензия» ахборот тизимини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади. Унга  лицензиялаш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш ваколати берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net