Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 8 мингдан ортди

29.06.2020 10:39

ТОШКЕНТ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда 29 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, 83 та ҳолатда касаллик қайд этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

Янги касалланиш билан боғлиқ 47 ҳолат Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Жиззах вилоятида (барчаси аҳоли орасида) аниқланган.

Ҳозирги кунда касаллик қайд этилган 8 минг 31 нафар бемордан 5 минг 329 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 минг 680 нафар бемордан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net