Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 7 мингга яқинлашди

25.06.2020 17:05

ТОШКЕНТ, 25 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда 25 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, 89 та ҳолатда касаллик қайд этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

Шундан 40 нафари Карантин муассасаларида, 31 нафари аҳоли орасида (шундан 38 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 2 нафар Жиззах вилоятида, 1 нафар Андижон вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафар Сурхондарё вилоятида аниқланган.

Ҳозирги кунда касаллик қайд этилган жами 6 минг 990 нафар бемордан 4 минг 685 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 минг 286 нафар бемордан 14 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мамлакатимизда уй карантинида 37 минг 173 нафар, стационар карантинда эса 22 минг 890 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net