Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 55 минг 132 тага етди

27.09.2020 10:15

ТОШКЕНТ, 27 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда 27 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 минг 132 тага етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Янги касалланиш билан боғлиқ 97 ҳолат Тошкент шаҳрида, 27 таси Наманган вилоятида, 17 таси Самарқанд вилоятида, 12 таси Сурхондарё вилоятида, 12 таси Фарғона вилоятида, 7 таси Қорақалпоғистон Республикасида, 7 таси Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 51 минг 458 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 3 минг 218 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net