Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 12 минг 27 тага етди

11.07.2020 14:48

ТОШКЕНТ, 11 июль. /«Дунё» АА/.  Кеча, 10 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 463 ҳолат қайд этилиб, умумий касалланиш сони 12 минг 27 тага етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига таяниб.

 Шундан 268 нафари карантин муассасаларида, 195 нафари аҳоли орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 10 июль куни Тошкент шаҳрида, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 243 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12027 нафар бемордан 7530 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 62 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4443 нафар бемордан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net