Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 49 мингдан ошди

23.09.2020 13:22

ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда 23 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 минг 51 (+194) тага етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига асосланиб.

Янги касалланиш билан боғлиқ 101 та ҳолат Тошкент шаҳрида, 51 таси Наманган вилоятида 15 таси Андижон вилоятида, 10 таси Самарқанд вилоятида, 8 таси Қашқадарё вилоятида, 5 таси Тошкент вилоятида ҳамда 4 таси Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилгани ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда мамлакатимизда 49 минг 224 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (93 фоиз) соғайди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 3 минг 384 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net