ТОШКЕНТ, 17 май. /”Дунё” АА/. 17 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 минг 741 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбаасига таяниб.
Айни пайтда республикада 2 минг 213 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди.
Мамлакатда бугунги кунда 517 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 7 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.