Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7725 тага етди

28.06.2020 12:07

ТОШКЕНТ, 28 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда 28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, яна 43 инсонда коронавирус аниқланиб, инфекция қайд этилганлар умумий сони 7 минг 725 тага етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Янги касалланиш билан боғлиқ 30 ҳолат Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

 Айни пайтда юртимизда 5 минг 240 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро касалликдан (67 фоиз) соғайган.

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда 2 минг 465 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net