Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4 минг нафардан ошди

05.06.2020 10:29

ТОШКЕНТ, 5 июнь. /«Дунё» АА/. 5 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4 минг 7 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб.

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Самарқанд вилоятида беморлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари Бухоро вилоятида (4 нафари беморлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган, 1 нафари — аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (3 нафари - халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 2 нафари — аҳоли орасида), 4 нафари Қашқадарё вилоятида (Тошкент шаҳридаги «Ўрикзор» бозорида юк ташувчи бўлиб ишлаган ходим ва у билан яқин мулоқотда бўлган 3 нафар оила аъзоси) аҳоли орасида аниқланди.

Айни пайтда юртимизда 3 минг 227 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (80,5 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 780 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net