Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган шахслар сони 25 тага ортди

20.05.2020 10:46

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. 2020 йил 20 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган шахслар сони 25 тага ортиб, 2880 етди деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Коронавирус инфекцияси қайд этилган шахсларнинг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 20 нафари хориждан келган шахслар орасидан аниқланган.

Беморларнинг 5 нафари чартер рейс билан Санкт-Петербургдан, 10 нафари Қозоғистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 2 нафари эса қозоғистонлик халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз айни пайтга қадар юртимизда 2338 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. 529 нафар бемор эса даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Барча беморларга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net