Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 3769 тага етди

03.06.2020 13:50

ТОШКЕНТ, 3 июнь. /«Дунё» АА/. 2020 йил 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9 тага ортиб, 3769 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

 Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент вилоятида (6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган), 2 нафари Сирдарё вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган) аниқланган.

 Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. 846 нафар беморга эса шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net