Ўзбекистонда коронавирус билан оғриганлар сони 17 тага ошди

18.05.2020 10:39

ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. Бугун, 18 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони  17 тага ортиб, 2779 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг барчаси олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.

Эслатиб ўтами, мамлакатимизда  бугуннинг ўзида 46 нафар бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизга кўтарилди. Айни пайтда  юртимизда 2293 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай фориғ бўлди.

Қолган 473 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган тартибда муолажа чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net