Ўзбекистонда коронавирус билан оғриган беморлар сони 47 тага ортди

20.05.2020 10:47

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Бугун, 20 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 тага ортиб, 2927 тага етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 19 нафари хориждан (15 нафари Қозондан, 4 нафари Санкт-Петербургдан чартер рейслари орқали) келган ва карантин марказига жойлаштирилган шахслар орасидан аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда 2366 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net