Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар Хитойнинг босма нашрлари томонидан кенг ёритилмоқда

04.07.2022 21:58

ПЕК?Н, 4 июль. /«Дунё» АА/. Хитойнинг «Китай» ва  «Silk Road Review»  журналларида «Янги Ўзбекистон Конституцияси адолат тамойилларини мамлакат тараққиёти учун зарур шартга айлантиришга хизмат қилади» ва «Ўзбекистон-ижтимоий давлат» сарлавҳали мақолалар чоп этилди, деб хабар «Дунё» АА мухбири.

«Китай» журналида чоп этилган мақолада Ўзбекистонда конституциявий ислоҳорининг мазмун-маҳияти батафсил таҳлил қилинган. Таъкидландики, Асосий қонунга киритилаётган ўзгартишлар «?нсон шаъни ва қадр-қиммати йўлида» тамойили асосида амалга оширилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси» номли фундаментал китобида демократик ислоҳотларни сифат жиҳатидан юксак даражага олиб чиқадиган янада жиддий вазифалар белгиланган. Қонунчилик тизими, ҳуқуқий тушунча ва тартибот, жамиятнинг сиёсий-ҳуқуқий онгини умуминсоний қадриятлар ва барқарор ривожланиш тамойилларига қаратади. Унда Янги Ўзбекистонга мос келадиган конституциявий нормалар ва қоидалар белгилаб берилган.

«Ўзбекистоннинг конституциявий ривожланиши конституциявий ислоҳотларнинг глобал тенденциясига мос келади», - деб ёзади «Китай».

Нашрда, шунингдек, Ўзбекистон конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда катта тажрибага эга экани қайд этилган. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мақсадларини амалга ошириш доирасида Конституциянинг 32 та моддасига 21 та ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Улар, хусусан, парламент, ҳукумат ва Президент фаолияти, суд-ҳуқуқ мустақиллигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги назорат ва мувозанат тизими, сайлов тизими ва маҳаллани демократлаштириш масалаларини ўз ичига олади.

«Silk Road Review»  журналида чоп этилган мақолада, ўз навбатида, мамлакатда конституциявий ислоҳотлар ушбу соҳадаги халқаро илғор тажрибаларни ўрганиш асосида амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилган.

«Ўзбекистон Конституциясини такомиллаштиришда ҳуқуқшунослар, депутатлар, сенаторлар, сиёсатшунослар, олимлар ва санъаткорлар, энг муҳими, бутун халқ фаол иштирок этмоқда», деб ёзади нашр.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net