Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳотлар жараёни Афғонистон ахборот воситалари диққат марказида

28.06.2022 22:16

КОБУЛ, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда рўй бераётган муҳим ўзгаришлар, хусусан, Конституциявий ислоҳотлар жараёни Афғонистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари саҳифаларида кенг ёритилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири. 

Жумладан, Афғонистоннинг етакчи  «The Kabul Times» газетасининг электрон сайтида Конституциявий комиссия раиси, академик Акмал Саидовнинг «Конституциявий ислоҳотлар - сайловчилар хоҳиш-иродаси, замон талаби» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Унда бугунги кунда мамлакатимиз парламенти ҳаётида конституциявий-ҳуқуқий асосларнинг барқарор ривожланиши ва мустаҳкамланиши, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс асосларини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ва шиддатли демократик ислоҳотлар учун муҳим ҳодисаларга бой бўлаётгани маълум қилинган.

Муаллиф ўз мақоласида “Конституциявий ислоҳот нимага керак, унинг асл, туб ғояси нимадан иборат?”, деган саволларга чуқур таҳлил асосида жавоб беради.

«Аввало, Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотнинг бош ғоявий илҳомлантирувчиси, шубҳасиз, Президент Шавкат Мирзиёев, асосий ташаббускори эса мамлакатимиз аҳолисининг кенг қатламидир, - деб таъкийлайди муаллиф. - 2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнида барча номзодларнинг электорат вакиллари билан учрашувлари чоғида ҳаётий талабдан келиб чиққан ва мамлакатимиздаги демократик ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлган муҳим таклифни илгари сурди. Бу – конституциявий ислоҳотни амалга ошириш».

 Акмал Саидов  Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид биринчи таклиф ЎзЛиДеПдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловчилар билан Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида бўлиб ўтган учрашуви чоғида илгари сурилган эди, деб қайб этади. «Нафақат минтақавий, балки жаҳон кўламига эга экологик фожеа — Орол денгизи қуриши билан боғлиқ вазият амалдаги Конституцияда ўз аксини топмаган, инсоннинг экологик ҳуқуқлари, юртимиз аҳолисининг яшаб турган ва бўлажак авлодларининг қулай ва тоза атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини мамлакат Бош қонунида акс эттиришнинг долзарблиги ва ҳаётий аҳамияти таъкидланди», деб ёзади  Конституциявий комиссия раиси.

Мақолада келтирилган барча масалалар сайловчилар, жумладан, ўқитувчилар, тадбиркорлар, фермерлар, фуқаролик жамияти институтлари ва миллий-маданий марказлари вакиллари — мамлакатнинг оддий аҳолиси томонидан кўтарилгани алоҳида таъкидланган.

Шу билан бирга материалда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасидаги демократик ислоҳотлар сиёсати кенг қўллаб-қувватланаётгани, сайловчилар уларнинг натижадорлигидан, уларни янада чуқурлаштириш ва сайловолди дастурда белгиланган мақсадларга эришишдан манфаатдорлиги қайд этилди.

«Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари «Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси» фундаментал муаллифлик монографиясининг иккинчи қайта кўриб чиқилган ва тўлдирилган нашрига конституциявий ислоҳотнинг заруратига бағишланган ва сайловолди кампания жараёнида берилган барча таклифларни умумлаштиришга асосланган бўлимни киритди. Китобда Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотнинг асосий устувор йўналишлари белгиланган», деб ёзади  академик Акмал Саидов.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net