Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришда Хитой тажрибаси қўлланилади

10.06.2020 13:05

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /«Дунё» АА/. Президентимиз миллий иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишида мазкур тажриба қўлланилишни қайд этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идораларни бириктириш орқали муҳтожларга кўмаклашиш тизимини яратиш, оилавий тадбиркорлик ва томорқачиликни ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, давлат гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг 3 йил муддатга шундай ҳудудларга меҳнат фаолияти учун йўналтирилиши таклифи ҳам билдирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net