Ўзбекистонда Жанубий Корея мутахассислари билан ҳамкорликда маданий мерос объектларининг рақамли платформаси яратилади

23.10.2021 11:25

ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Бухоронинг тарихий марказида жойлашган ?смоил Сомоний мақбарасининг 3D-макетини яратиш бўйича тажриба лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги маълумотига таяниб.

Тадбирда Ўзбекистон туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Aбдулазиз Aққулов ҳамда Жанубий Кореянинг “New Layer Co., Ltd.” компанияси ва “Korea Land and Geospatial Informatix Corporation” давлат корхонаси вакиллари иштирок этди.

Жанубий Кореянинг ахборот технологияларини ривожлантириш миллий агентлигининг 150 минг АҚШ доллари қийматидаги грант лойиҳаси асосида “Digital Twin” (рақамли эгизак), 3D-технологиялари ва географик маълумотларни “Google maps” тизимига бириктирган ҳолда ?смоил Сомоний мақбарасининг нусхаси яратилади.

Учрашувда томонлар ?смоил Сомоний мақбарасининг 3D-макетини яратиш борасидаги тажриба лойиҳасини якунлаш бўйича ҳамкорликдаги ишлар режасини имзолади. Aсосий лойиҳани амалга ошириш – Бухоронинг тарихий қисми 3D нусхасини яратиш ҳамда онлайн-мониторинг тизимини ўрнатиш орқали «Uzbekistan Digital Heritage Planform» платформасини ишга тушириш учун маданий мерос объектларида Корея Республикасининг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги грантига аризалар тайёрланади ва топширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 6 миллион долларни ташкил этади.

Мазкур лойиҳа доирасида Маданий мерос агентлиги ҳузурида барча зарур техника ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган, Ўзбекистондаги тарихий ва археологик объектларни рақамлаштириш хизмати ташкил етилади. Мазкур хизмат келгусида мустақил равишда тарихий-маданий мерос, археология объектларини рақамлаштиришни амалга оширади ҳамда уларни рақамли платформага киритади.

Мазкур платформанинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, оддий фуқаролар тарихий обидаларнинг юқори аниқликдаги рақамли 3D нусхасидан (аниқлик ҳар бир сантиметргача) фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Маълумот учун, шаҳарсозлик, маданий мерос ва археология соҳасида кенг қўлланадиган “Digital Twin” технологияси маданий мерос объектлари ҳолатини, унга бевосита таъсир кўрсатмаган ҳолда моделлаштириш, мониторинг қилиш, ташхислаш ва прогнозлаштириш 3D-модели ёрдамида объект бўйлаб онлайн режимда ҳаракатланиш имкониятини яратади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net