Ўзбекистонда инвестиция муҳитини янада яхшилаш бўйича келгуси беш йилда 120 миллиард доллар, жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестиция

03.01.2022 11:04

ТОШКЕНТ, 3 январь. /«Дунё» АА/. 2022-2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясидаги «Йўл харитаси» лойиҳасида мамлакатимизда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш, келгуси беш йилда 120 миллиард доллар, жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўриш вазифалар қайд этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Лойиҳага кўра, инвестициялардан самарали фойдаланиш ҳамда экспорт ҳажмларини ошириш бўйича, “пастдан-юқорига” тамойили асосида янги тизим йўлга қўйилади. Шунингдек, 2026 йилгача Хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш стратегияси амалга оширилади.

Давлат-хусусий шериклик асосида энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, экология, коммунал хизматлар, сув хўжалиги ва бошқа соҳаларга 14 миллиард доллар инвестиция жалб этилади.

 Республика ҳудудлари ва хорижий мамлакатлар бизнес вакиллари ўртасида ташқи иқтисодий алоқаларни ўрнатиш, жумладан, Сирдарё вилоятининг Хитой, Сурхондарё вилоятининг Россия ҳамда Жиззах вилоятининг Ҳиндистон бизнес доиралари билан инвестиция ва ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш вазифалари назарда тутилмоқда

Сурхондарё вилоятида ?нвесторларга кўмак маркази, Навоий вилоятида Навоий кон-металлургия комбинати томонидан Бизнесга кўмаклашиш маркази ва Тошкент шаҳрида ?лғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази ва ҳар бир туманда инновация ва технология марказлари ташкил этилиб, тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича янги тизим яратилади.

Тошкент шаҳрида 2022 йилдан бошлаб ҳар йили Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказиб борилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net