Ўзбекистонда «?нсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони таъсис этилди

05.11.2020 10:09

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «?нсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони ҳақидаги» қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» фармони ижросини таъминлаш, ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда катта ҳисса қўшган фуқаролар рағбатлантириш мақсадида «?нсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони таъсис этилди.

«?нсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони тўғрисидаги Низом мувофиқ «?нсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари тасдиқланди.

«Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг буюртмасига асосан «?нсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрланишини таъминлайди.

«?нсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони  ҳар йили 10 дакабрь — Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида тоширилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net