Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

20.02.2020 15:13

ТОШКЕНТ, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазирлиги, ЮНЕСКО ва ?слом Тараққиёт банки ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида миллий семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига та

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражаббоев, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ян Хладик, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси Бош котиби вазифасини бажарувчиси Сайидафзал Маллаханов, ?слом Тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ҳамда 30 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этди.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ?слом тараққиёт банки раҳбари Бандар Хажар билан учрашувида фан ва инновацияларни ривожлантириш борасида ўзаро келишувга эришилган эди, – деди Ш.Ражаббоев. – Лойиҳа мамлакатимиз ривожланиши даражасини мустаҳкамлаш орқали халқимиз кундалик ҳаётига инновациялар ва илм-фан ютуқларини жорий этишга қаратилган.

ЮНЕСКО ?слом тараққиёт банкининг молиявий кўмагида Ўзбекистонга фан, технологиялар ва инновацияларнинг миллий тизимини ўрганишда ҳамкорлик қилади ва техник ёрдам кўрсатади. Ҳамкорлик ва ўрганиш жараёнида асосий ривожланиш, ижтимоий-иқтисодий ва атроф муҳит билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилишга ёрдам берувчи стратегик йўналишлар аниқланади.

Шунингдек семинарда вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари вакиллари ЮНЕСКО экспертлари билан юртимизда фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш бўйича муҳокамалар олиб борди. Ушбу соҳалардаги мавжуд муаммолар борасида маҳаллий иштирокчилар ва халқаро ташкилот мутахассислари ўзаро фикр алмашди ва шу орқали ЮНЕСКО экспертлари томонидан тайёрланаётган «Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш» бўйича ҳисоботга таклифлар берилди.

Муҳокамаларда билдирилган таклифлар якуний ҳисоботда ўз аксини топади ва кейинчалик ?слом тараққиёти банки томонидан молиялаштиришга тавсия этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net