Ўзбекистонда илк маротаба «QuWatt» бренди остида автобензин ишлаб чиқарилди

18.01.2021 15:37

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/. «Бухоро» нефтни қайта ишлаш заводида «QuWatt» бренди остида  А?-95 русумидаги автобензин ва дизель ёнилғиларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу лойиҳа  Германиянинг «BASF SЕ» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Таъкидланишича, «QuWatt» А?-95 русумидаги автобензин двигателларда тозаликни сақлашнинг мукаммал таъсирига эришиш,  клапанлардаги ҳосил бўладиган қатлам миқдорини 4 мг/клапан қийматидан ошмаслигини таъминлаш, двигатель клапанларини қатламлардан юқори даражада, яъни 80% гача тозалаш имконини беради.

Шунингдек,  автомобиль двигатели қувватини оширади ҳамда ёқилғини 3 фоизгача тежалишига эришилади.

«Жорий йилнинг ўтган биринчи ўн кунлигида 480 тонна «QuWatt» бренди остида А?-95 русумидаги автобензин ишлаб чиқарилди ва республика товар хомашё биржаси орқали сотувга қўйила бошланди», дейилади «Ўзбекнефтгаз» хабарида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net