Ўзбекистонда илк бор Миллий малакалар рамкаси тасдиқланди

18.05.2020 10:35

ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар «Дунё» АА мухбири Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси ҳамда Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Маълумки, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимиздаги профессионал таълим дастурлари ЮНEСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) даражалари билан уйғунлашмаганлиги, ўқув жараёнига Ўзбекистоннинг Миллий квалификация тизими тўлақонли жорий этилмаганлиги тайёрланаётган кадрларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашларига тўсқинлик қилиб келаётган эди.

Бу эса, ўз навбатида, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларини тугаллаган ёшларимиз хорижий давлатларда ўз мутахассисликлари бўйича ишлашларига ҳам имкон бермаётган эди.

Айни камчиликларни бартараф этиш, мавжуд касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда мутлақо янги профессионал таълим тизимини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди.

Мазкур фармонда белгиланган вазифалар ижроси таъминлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон – Швейцария «Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш» лойиҳаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек Ўзбекистонда самарали фаолият юритаётган хорижий лойиҳалар экспертлари билан биргаликда 20 дан ортиқ хорижий давлатларнинг (Германия, Франция, Россия, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон, Беларусь, Молдова) тажрибалари ўрганилиб, Ўзбекистонда илк бор Миллий малакалар рамкаси ишлаб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net