Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ?талия ОАВ диққат марказида

12.08.2022 23:19

Р?М, 11 август. /“Дунё” АА/. ?талиянинг етакчи янгиликлар агентликларидан бири - «Askanews» Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари мавзусини қамраб олган мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда қайд этилганидек, ушбу соҳадаги ўзгаришлар халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳоланмоқда ва жамоатчиликнинг ҳукуматга бўлган ишончини оширмоқда.

Мақолада ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ҳокимиятлар бўлинишига асосланган мустақил суд-ҳуқуқ тизимини таъминлашдан иборат эканлиги алоҳида таъкидланади.

“Шу мақсадда суд-ҳуқуқ тизимида ўзгаришлар амалга оширилгани баробарида эътиборга молик ислоҳотлар ҳаётга тадбиқ этилди, булар халқаро экспертлар томонидан маъқулланди”, дея Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши тасарруфидаги Судялар мактабининг маслаҳатчиси Дилшод Арипов сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.

Мақолада Словениянинг собиқ адлия вазири Горан Клименчич, Миннесота (АҚШ) штати федерал судининг собиқ судьяси Жон Танхейм ва бошқа хорижий экспертларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам ўз ифодасини топган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net